2022 йил 1 январдан бошлаб давлат идоралари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди.

Бунда, давлат идоралари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Ҳужжат ва маълумотлар рўйхати:

▪️тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумоти;

▪️лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумот;

▪️давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумот;

▪️қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумот;

▪️кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот;

▪️жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумот;

▪️олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумот;

▪️жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумот;

▪️жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумот;

▪️фуқаро "Ёшлар дафтари" ёки "Аёллар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумот;

▪️ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

▪️олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот;

▪️молиявий ҳисоботлар нусхалари;

▪️жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотнома;

▪️ ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома.

© namangan24.uz

--> -->