Наманган тумани ҳокими лавозимида иш олиб борган Шуҳрат Абдулхаевич Давронов 2019 йилнинг 5 август куни Наманган вилояти “Сувоқава” давлат корхонаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бу ҳақидаги хабарни “Namangan24.uz” сайтининг “Сувоқова” корхонасидаги манбаси ҳам тасдиқлади.

Маълумот ўрнида, Шуҳрат Абдулҳаевич Давронов 1973 йили Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзоси. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати.

Қайд этиш жоиз, Шуҳрат Давронов 2013-2017 йилларда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” акционерлик жамиятига директорлик қилган. 2017 йил 23 февраль кунидан 2019 йилнинг 19 июнь кунига қадар Наманган тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

“Vodiymedia.uz” электрон нашрининг маълум қилишича,  Шуҳрат Даврановга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тарафидан қисқа муддатда вилоятда сув таъминоти ва канализация соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари негизида истеъмолчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган “Биллинг” тизимини жорий этиш вазифаси юклатилган.

"Namangan24.uz" сайти жамоаси янги раҳбарлик лавозимига тайинланган Шуҳрат Абдулҳаевич Давроновга хайрли ишларида, зиммасига юкланган долзарб вазифалар ижросини таъминлашда мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->