Мақола топилди: 40 та

1."Навбаҳор"да яна раҳбар ўзгарди

Йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг суперлиганинг ўтган уч турдаги муваффақиятсиз ўйинлари атрофлича танқидий муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўриб чиқилди.


2.Ёшлар иттифоқи ходими Экологик партияда девон раҳбари бўлди

Эътироф этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида давлатимиз раҳбари айтганларидек, “социал лифт” вазифасини ўтамоқда. Бу борада салоҳиятли ва фидойи ёшлар ташкилот имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, масъулиятли вазифаларга тайинланаётгани қувонарли, албатта.


3.Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фазлиддин Иномов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.


4.Наманган туманининг собиқ ҳокими раҳбарлик лавозимига тайинланди

Наманган тумани ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдулхаевич Давронов Наманган вилояти “Сувоқава” давлат корхонаси бошлиғи этиб тайинланди.


5.Наманган шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаев 1984 йил 5 сентябрь куни Наманган вилояти Уйчи туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2006 йил Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.


6.Вилоят божхона бошқармасида раҳбар ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикасининг Божхона тизими ҳудудий бошқаруви органларида раҳбарлар “рокировка”си амалга оширилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти божхоначиларининг биринчи раҳбарлари бир-бирлари билан ўз "пост"ларини алмаштиришди.


7.Наманган давлат университети проректори Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди

23-24 август кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига тўққиз нафар янги аъзо сайланди. Сайловлар арафасида овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар Сенат томонидан маъқулланди. Алишер Исоқбоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди.


8.Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди: Абдурашид Убайдуллаев раҳбарликка қайтди

“Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди” деганларидек, ҳаётий ва сиёсий тажрибага эга бўлган Абдурашид Яҳёевич Убайдуллаев яна раҳбарлик лавозимига қайтарилди. У киши 1950 йил 1 январда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 1972 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси.


9.Наманган шаҳар ДХМ раҳбари судьялик лавозимига тайинланди

Акрам Равшанович Акрамов 1980 йил 20 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Фарғона давлат университети ва 2008 йили Наманган давлат университетини (магистратура бўйича) тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


10.Наманган вилояти монополияга қарши курашиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Акмалжон Маҳмудович Абдуллаев 1979 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги НамМТИ) тамомлаган. Мутахассислиги менежер. У ҳозиргача вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётганди.


11.Наманганлик Светлана Ортиқова аслида ким? Унинг қандай ўтмиши бор?

“Ўйлайманки, бу кишини ҳам кўпчилик, шу залда ўтирганларнинг барчаси яхши билади. Аввало, унинг етарли билим ва тажрибасини, малака ва маҳоратини, обрў-эътиборини юксак баҳолайди, десам, хато бўлмайди”.


12.Наманган шаҳар ДХМга янги раҳбар тайинланди

Нодирбек Исомиддинов 1983 йил 14 ноябрь куни Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-педагогика институти, 2019 йили Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги – муҳандис-педагог, иқтисодчи.


13.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


14.Президент Фармони: Наманган вилоятига ҳоким тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 январдаги Фармони билан Наманган вилоятига ҳоким тайинланди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг расмий веб-сайтида расман маълум қилинди.


15.Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Полковник Бунёджон Соҳибназарович Эгамназаров 1981 йил 9 февралда Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий техника мактабини, 2018 йили эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлов курсини тамомлаган.


--> -->