Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 август куни қабул қилинган тегишли Фармонларига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, юртимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси  учун фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, давлат хизматчилари ҳарбий хизматчилар ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Қувонарлиси, улар орасида Наманган вилоятидан бир қатор фидойи ҳамюртларимиз бор:

«Дўстлик» ордени билан:

Абдуллаева Меҳрижон Кабировна - вилоят мусиқали драма театри актёри.

Убайдуллаев Раҳим Қутфидинович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, пичоқчи уста.

«Соғлом турмуш» медали билан:

Баратова Шаҳзода Абдуллажоновна - Косонсой туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.

Раҳмонова Гавҳар Абдулазизовна - Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг 12-оилавий поликлиникаси тиббий бригада ҳамшираси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Раҳимов Шерзод Бахтиёрович - Уйчи тумани прокурори.

«Шуҳрат» медали билан:

Бахромов Зокиржон Исмоилович - Косонсой тумани ички ишлар бўлими бўлинма бошлиғи.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Иминов Абдулвоҳид Муҳиддинович - Наманган шаҳридаги «Бунёдкор-3» масъулияти чекланган жамияти директори.

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Раҳмонов Сардоржон Содиқжонович - Давлатобод тумани «Тадбиркор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси.

«Жасорат» медали билан:

Ниёзов Хурсанали Акрамжонович - Тўрақўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.    

«Шуҳрат» медали билан

(100 ёшдан ошганлар):

Жалилова Хелчахон - Наманган шаҳридаги Яккасада маҳалласи.

«Шуҳрат» медали билан:

Жуманова Феруза Валижоновна - Норин туманидаги «Дилизар» деҳқон хўжалиги бошлиғи.

Муҳиддинова Хулкар Камолдиновна - Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси гулхона бригадаси ишчиси.

Сайфиддинова Дилором Фазлиддиновна - Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг Наманган вилояти бўлими раиси.

Байрам арафасида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирокида ҳокимлик фаоллар залида бўлиб ўтган тантанали маросимда давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган наманганлик юрт фидойиларига орден ва медаллар топширилди.

Тақдирланганларни давлат мукофотлари билан табриклаймиз!

© namangan24.uz

--> -->