Яқинда ижтимоий тармоқларда сохта ижтимоий тармоқ каналида (@namanganlive24 – Namangan 24) “Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият олиб бораётган Хайрулло Бозоров Республика Давлат солиқ қўмитасига раис бўлиши кутилмоқда” мазмунидаги хабар тарқади.

Айни шу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ёрдамчиси билан боғландик. Ҳоким ёрдамчиси, расмий мақомга эга бўлмаган, шунчаки сохта каналда тарқатилган бу хабарни ёлғон эканлигини тасдиқлади.

Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров айни пайтда Фарғона вилоятининг ҳокими лавозимида, у вилоят ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида навбатдаги хориж сафарига тайёргарлик ишларини кўрмоқда.

Шу ўринда, “Namangan24.uz” ахборот портали шу ўринда Наманган вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасидан АОКАдан расмий равишда олинган бизнинг ном (бренд) ном остида сохта канал очган админ-блогерларга нисбатан қонунда белгиланган тарбида таъсир чораларини кўришни ва қонуний равишда фаолият юритаётган расмий ОАВга нисбатан ишончизликни келтириб чиқармаслиги ҳақида огоҳлантириш берилишини сўраб қолади.

© namangan24.uz

--> -->