Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида 803-сонли муҳим қонун имзоланди. Ушбу Қонуннинг мақсади кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни, яъни ер участкаларига, биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга, кўп йиллик дов-дарахтларга ҳамда мулкий мажмуа сифатидаги корхонага бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси - рўйхатдан ўтказувчи орган этиб белгиланди.

Унда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларидаги кўчмас мулкларга бўлган хуқуқларни  давлат рўйхатидан ўтказувчи  мутахассислар томонидан кўчмас мулкларга бўлган хуқуқлар  давлат рўйхатидан ўтказилади ёки Давлат рўйхатидан ўтказишни мазкур қонундаги асосларга кўра рад этади.

Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари; нотариал идоралар, риэлторлик ташкилотлари; тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги – воситачилар этиб белгиланди.

Ушбу Қонун билан кўчмас мулкларга оид низоларни судгача ҳал этиш комиссияси ва апелляция комиссияларини ташкил этилиши ва иш юритиш тартиби белгилаб  қўйилмоқда.

Кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлувчи 60 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ рўйхати қонунда келтирилган, яъни барча даврларда, 2021 йил 1 августдан кейинги даврдаги, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилинган даврдан кейинги ва ундан олдинги даврларда асос бўлувчи ҳужжатларнинг аниқ рўйхати кўрсатилган.

Қонунда аҳоли ва тадбиркорлар учун кўплаб қулайликлар яратилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни биричи марта Қонун билан ҳимояланди. Давлат рўйхатидан ўтган барча кўчмас мулкларга бўлган хуқуқлар давлат муҳофазасида бўлади.

Мазкур қонун 2023 йил 1 мартдан кучга киради.

Иброҳим Усмонов,

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг

Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати бош мутахассиси.
© namangan24.uz

--> -->