Мақола топилди: 6 та

1.Норин тумани ДХМ нимаси билан фарқланади?

Марказнинг очилиши  норинлик кексаю-ёшнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Аввал пана-пастқам биноларда аҳолига хизмат кўрсатилар бу аҳоли учун ҳам марказ ишчи-ходимлари учун ҳам турли ноқулайликлар туғдирар эди. Бугун эса томомила ўзгача, туман қиёфасига кўркамлик бахш этаётган давлат хизматлари маркази аҳолига 80 турдан зиёд хизматларни кўрсатади.


2.МЕН НИМА ДЕЙМАН, ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ? ёхуд ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаосига жавоб!

“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!


3.Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бекзод Исмоилжонович Ҳамдамов 1979 йил 31 октябрь куни Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти), 2008 йили Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ академиясини тамомлаган. Мутахассислиги: молиячи, солиқ-иқтисодчи.


4."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ таъминотида бугун нималарга эътибор қаратилди?

шу йилнинг 16 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 190,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 3755 та аҳоли хонадонларига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди.


5."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ таъминотидан аҳоли мамнун

“Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан вилоятимиз шаҳар ва туманларида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми жорий этилган бўлиб, бунда ҳар бир маҳалла кўчаларини кунлик суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.


6.Халқимизни эртага эмас, бугун рози қилишимиз керак!

- “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми асосида ҳар бир маҳалла кўчалари кунлик суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Бугунни ўзида суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 227,09 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 4137 та аҳоли хонадонларига ID карталар тарқатилди, - дейди “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ таъминоти бўйича ўринбосари Иброҳим Мамаджонов.


--> -->