“Hududgaztaʼminot” акциядорлик жамиятига қарашли “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан маиший газ баллонларининг ҳисобини юритишида автоматлаштирилган назорат тизимини татбиқ этиш мақсадида, ҳар бир газ баллон махсус бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланмоқда.

Чунончи, Наманган вилоятида ташкил этилган “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми асосида ҳар бир маҳалла кўчалари кунлик суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Хусусан, шу йилнинг 16 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 190,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 3755 та аҳоли хонадонларига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди.

Жумладан:

Наманган шаҳрига 28,20 тонна суюлтирилган газ ва 321 та ID- карта;

Поп туманига 14,38 тонна суюлтирилган газ ва 385 та ID – карта;

Чуст туманига 13,32 тонна суюлтирилган газ ва 361 та ID- карта;

Тўрақўрғон туманига 14,10 тонна суюлтирилган газ ва 650 та ID-карта;

Наманган туманига 11,67 тонна суюлтирилган газ ва 300 та ID-карта;

Мингбулоқ туманига 13,32 тонна суюлтирилган газ ва 214 та ID-карта;

Косонсой туманига 17,98 тонна суюлтирилган газ ва 260 та ID-карта;

Уйчи туманига 11,32 тонна суюлтирилган газ ва 290 та ID-карта;

Янгиқўрғон туманига 24,16 тонна суюлтирилган газ ва 400 та ID-карта;

Чортоқ туманига 14,88 тонна суюлтирилган газ ва 104 та ID-карта;

Учқўрғон туманига 12,80 тонна суюлтирилган газ ва 470 та ID-карта;

Норин туманига 14,16 тонна суюлтирилган газ ва эҳтиёжманд хонадонларга 30 та маиший газ баллонлари тарқатилди.

Табиий газ таъминоти етиб бормаган аҳолининг кундалик истеъмолини таъминлашга қаратилган суюлтирилган газ таъминотига тизимда устувор вазифалардан биридир. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар мунтазам давом эттирилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->