Мақола топилди: 19 та

1.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


2."Ёшлар кубоги" кимга насиб қилди?

Косонсойдаги турнир Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдек эзгу мақсадни амалга оширишга қаратилди.


3.Наманганда Халқаро гул фестивали: Ғолиблар "Спарк" минади!

Халқаро гул фестивали бутун Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилади.


4.Янгиқўрғонлик ёш полвон яна жаҳонда тенгсиз!

Фижининг Сува шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоамиз аъзоси Адҳамжон Эргашев чемпионликни ҳимоя қилишга эришди.


5.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


6.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


7."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


8.Янгиқўрғонлик атлет жаҳон чемпионатида муҳим ғалабага эришди

Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси ва Осиё ўйинлари совриндори, Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Адҳамжон Эргашев вазни 67 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида силтаб кўтариш машқи бўйича бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамиз делегациясига илк совринни келтирди. Бироқ...


9.70 ёшли наманганлик онахон Халқаро марафонда ғолиб бўлди

Спортнинг чинакам жонкуяри ва тарғиботчиси Людмила опани тиришқоқлигиданми, ёши 70 ёшда эканлиги кўпинча ёдига ҳам келмай қолади. Шу йилнинг сентябрь ойида Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлган нуфузли марафонда “финиш чизиғи”га иккинчи бўлиб забт этиб, совриндорлар қаторига кирган.


10.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


11.Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади!

Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. 


12.Шукуржон "профи-бокс"ни ғалаба билан бошлади

Россиянинг жаҳонга машҳур “Патриот” промоуторлик ширкати билан уч йил муддатга шартнома имзолаган Шукуржон Раҳимовнинг катта боксдаги қадамлари қутлуғ келди. Маҳоратли мураббий Эдуард Кравцов қўл остида шуғулланаётган боксчимиз “профи-ринг”да навбатдаги жангини 28 февралда Россиянинг Краснодар ўлкасида ўтказишини маълум қилди.


13."Навбаҳор" бош мураббийидан таклиф: 1-даврани тезроқ якунлаш керак

Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, футбол учашувларини томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай ўйинларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли, улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур...


14.Ўзбек кино ва дубляж санъати оғир жудоликка учради

Наманганлик таниқли санъаткор - кино ва дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов оғир хасталикдан сўнг 64 ёшида вафот этди.


15."Энг улуғ, энг азиз" танловида кимлар ғолиб бўлди?

Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.


--> -->