Мақола топилди: 9 та

1.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


2.Парижда Наманган тикувчилик салоҳияти тақдим этилди

Франциянинг бир қатор савдо ва ишлаб чиқариш компаниялари, Париж мода академияси вакиллари кўргазмага қўйилган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Уларни, айниқса, Наманганда тикилаётган эркаклар костюм-шимлари ва бошқа трикотаж маҳсулотлари бежиримлиги билан қизиқтириб қўйди.


3.Янгиқўрғонда Марказий Осиёдаги улкан цемент заводи қурилиши бошланди

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 500 минг тонна бўлган янги йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди. Қурилиш ишлари 2020 йил тўртинчи чорагида якунланади. Замонавий Хитой технологиялари билан жиҳозланадиган янги заводнинг ишга тушиши билан 700 та иш ўрни яратилади.


4.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


5.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


6.Наманган гилоси дунё бозорига чиқмоқда

Сахий заминимиз боғларида гилос пишиб етилди. Қуёш нуридан ранг ва таъм олган Наманган гилосларини ташқи бозорга чиқариш бошлаб юборилди. Ўтган йили жаҳон бозорига экспорт қилинган Тўрақўрғон гилослари Буюк Британия пойтахти - Лондон шаҳридаги нуфузли супермаркетларда эътироф этилган ҳолда сотилганди. Бу ҳақида ҳатто Фейсбукдан фойдаланувчи кўплаб англияликлар ёзишганди.


7.Наманганда Туркия ҳамкорлигида 700 ўринли замонавий тиббиёт маркази қурилади

Лойиҳа қиймати 28 миллион долларга тенг бўлган 700 ўринлик замонавий тиббий марказ нафақат Наманган аҳли, қолаверса бутун республикамиз ҳудудлари, шунингдек, қўшни мамлакатлар фуқароларига ҳам мўлжалланган.


8.Шавкат Мирзиёев: Бизнинг асосий хатоимиз – пулнинг қадрига етмаслигимиз!

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Юксалиш» кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 117 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат мажмуасида қурилиш материаллари, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, электротехника, тўқимачилик ва тикувчилик каби йўналишларда умумий қиймати 1 триллион 208 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.


9.МИБ Наманган шаҳрида ўзини ёқиб юборган аёл воқеасига изоҳ берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида бўлиб ўтган брифинг шу йил 29 сентябрь кунги ижро ҳаракатлари давомида Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласидаги яшаш хонадони олдида марҳума Г. Д.нинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.


--> -->