Бугун – 2020 йил 3 июнь куни Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров туркиялик инвесторлар ва молиявий консультантлар гуруҳини қабул қилди.

Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида “Медик сервис” масъулияти чекланган жамияти (раҳбари Мирзоҳид Аҳмедов) билан туркиялик сармоядорлар ҳамкорлигида Наманган шаҳрида барпо этилиши режалаштирилган замонавий тиббиёт маркази лойиҳаси муҳокама қилинди.

Умумий лойиҳа қиймати 28 миллион долларга тенг бўлган 700 ўринлик замонавий тиббий марказ нафақат Наманган аҳли, қолаверса бутун республикамиз ҳудудлари, шунингдек, қўшни мамлакатлар фуқароларига ҳам мўлжалланган. Ушбу лойиҳа ишга тушганидан кейин 36 хил йўналишда хизмат кўрсатувчи йирик халқаро тиббиёт мажмуасига айланади.

© namangan24.uz

--> -->