Мақола топилди: 10 та

1.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


2.Наманганда масжидлар яна биттага кўпайди

Қурбон Ҳайити байрами арафасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” даҳаси ҳудудида барпо этилган “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжиди тантанали равишда мусулмонлар ихтиёрига тортиқ қилинди.


3.Наманган масжидларида ибодатлар вақтинча тўхтатилди

Наманган вилоятида 2020 йил 16 март куни аср намозидан сўнг барча масжидларда карантин сабабли диний маросимлар ўтказиш вақтинча тўхтатилди. Вилоятда жами 187 та масжид бўлиб, ҳозирда уларни дезинфекция қилиш тадбирлари бошланган.


4.Ўзбекистонда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 5 июнь кунидан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди. Бунда оралиқ масофа 1,5 метр масофа сақлашлик, ибодатга келувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш каби карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлиги белгиланди.


5.Шайх ҳазратларини хотирлаб: Аллоҳ сизни сийлабди

Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қиз фарзандини жуда яхши кўришларига гувоҳ бўлганман. 2013 йил ёз фаслида Ҳазратни зиёрат қилгани уйларига бордим. Ҳазрат бу сафар анчада кўришдик дедилар. Бу гапга ўзимни йўқотиб қўйдим. Ҳазратга янгиликлар бор дедим. Ҳазрат ҳўш! Қани-қани айтингчи Муҳаммад Бобур жаноблари!


6.Қозоғистонда эпидемик вазият оғирлигича қолмоқда. Олмаота тўлиқ карантинда!

Қозоғистонда кунлик касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ўсиб бормоқда. 2021 йилнинг 27 март куни мамлакатда 1596та янги ҳолат қайд этилган - бу бир кун олдингидан 100тага кўп. Шундан энг кўп ҳолат Олмаотада аниқланган - 510та янги ҳолат. Кейинги ўринда пойтахт Нурсултон - 382та янги ҳолат.


7.Шайх ҳазратларини ёд этиб: Ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари нафақат сермаҳсул ижод қилиб, кишиларни тўғри йўлга бошлади, балки барча илм аҳлини, ҳамма мусулмонларни тўғри йўлга йўллаб, унда ўзи намуна кўрсатиб, ана шу соф исломий ҳидоятда бир қанча шогирдлар ҳам қолдирдилар. Илмий ижодкорлик, китоб нашри, халқаро тармоқларда диний таълим-тарбия ишларини олиб бориш каби бир мунча хайрли фаолиятларни ҳам изга солиб кетдилар.


8.Президентимиз Қурбон ҳайити табригини йўллади

Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир. Ушбу улуғ айём кунларида барчамиз Қодир Аллоҳдан бутун инсоният бошидан кечираётган бундай оғир синовларни енгиб ўтишда Ўзи мададкор бўлишини сўраймиз.


9.ТИНЧЛИК УЧУН ҲАР БИРИМИЗ ЖАВОБГАРМИЗ ёхуд "пашша"дан "фил ясаётган"лар диққатига

Янги Зеландия ва Шри-Ланка давлатларида ибодат жойларида юз берган мудҳиш ҳунрезликларни ёдга олайлик: разил ниятли кимсаларнинг жирканч ишлари оқибатида масжидларда қанчадан-қанча инсонлар қони тўкилди. Юзлаб одамлар бир лаҳзада ҳаёт билан эрта видолашдилар. Бунга  ўз вақтида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмагани сабаб бўлди.


10.Наманган вилоятининг бош имом-хатиби ўзгарди

2023 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.


--> -->