Мақола топилди: 9 та

1."Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


2.Куч билим ва тафаккурда: Ислом Каримов билан юзлашган наманганлик ёшларнинг бугуни қандай?

Халқимизнинг атоқли ва ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич наманганлик ёшларга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарардилар. Наманган вилоятига ҳар галги қилган ташрифлари ёш авлод вакилларининг иштирокисиз ўтмас эди.


3.Қандли диабетни даволаса бўладими?

Қандли диабет, яъни “сахир” – чуқур хавотирга соладиган жиддий касаллик эмас. У фақат турмуш тарзининг ўзгариши билан боғлиқдир. Унинг асоратининг олдини олиш учун курашилади. Ҳатто машҳур инсонларни ҳам бу “ширин дард” четлаб ўтмаган. Масалан, Голливуднинг таниқли юлдузи Силвестер Сталоне 6 ёшидан буён ушбу касаллик билан “бирга”дир. Айтмоқчи, тарғибот тадбирига 85 ёшли наманганлик отахоннинг ўзлари юриб келганликлари юқоридаги фикрларга исбот бўла олади.


4.Журналист Муҳаммаджон Мақсудов меҳнаткаш сенатор деб топилди

Ўз даврининг, ўз замонасининг етук шахси, деган гап бор. Муҳаммаджон Мақсудов ана шу эътирофга сазовор бўлиб келаётган забардаст журналист, тажрибали раҳбар. Бугун у киши ҳам Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари масалалари бўйича маслаҳатчи-консултанти, ҳам сенатор сифатида юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, қонунчиликдаги ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб келмоқда.


5.Наманган журналистикаси улкан чиноридан айрилди

Наманган журналистикаси оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим бутун умрини матбуотга бағишлаган, миллий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли ижодкор, камтар ва фидойи инсон, меҳрибон Устоз Одилжон ҳожи Исматуллаевни 63 ёшида орамиздан олиб кетди. Устозимиз нафақа чиққанидан кейин ҳам ижоддан, инсонларга улму-маърифат улашишдан бир зум тўхтамадилар. Фейсбук ва Телеграм тармоқларида “Fotih.uz” канали орқали маънавий-маърифий, диний, ахлоқий-тарбиявий масалаларга оид фойдали маълумотлар билан кўпчиликни баҳраманд этиб келаётган эдилар.


6.Наманган вилояти соғлиқни сақлаш тизимида муҳим тайинловлар амалга оширилди

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 15 октябрдаги 115-сонли буйруғи билан  қатор раҳбар-кадр тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақида бошқарма ахборот хизмати “Namangan24.uz” ахборот порталига маълум қилди.


7.Наманган муҳандислик-қурилиш институтига проректор тайинланди

Муҳаммаджон Ғуломқодирович Дадамирзаев 1970 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори, доцент.


8.Каъбага муҳаббат мўъжизаси

Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…


9.Давлатобод ҳокимлигида муҳим кадр ўзгаришлари бўлди

Наманган шаҳри таркибига кируви Давлатобод тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг қарори билан бир қатор муҳим раҳбар кадр тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақида ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.


--> -->