Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 21 февралдаги буйруғи билан Муҳаммаджон Ғуломқодирович Дадамирзаев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори этиб тайинланди.
Бу ҳақида институт ахборот хизмати хабар берди.


Муҳаммаджон Дадамирзаев 1970 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1993 йили Наманган давлат университетида тадқиқотчиликдан бошлаган. 1999 йилдан Наманган муҳандислик-қурилиш институтида физика кафедраси лаборатория мудири лавозимида фаолиятини давом эттириб, ўқув ишлари бўйича проректорликкача бўлган йўлни босиб ўтган.

© namangan24.uz

--> -->