Мақола топилди: 14 та

1.Хушхабар: Мингбулоқ конидан нефть қазиб олинди

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у "Бир макон – бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.


2.Учқўрғонда МИБ сайёр қабули: фуқаронинг 40 миллион сўм ҳақи ундириб берилади

Бу масала Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.


3.Партия бонг уради: Наманганда болалар театрига эҳтиёж йўқми?

Болаликни фақатгина истироҳат боғида ўйинлардан ёки телевизордаги мултьфильмлардан иборат деб юрган жажжитойларга “Болалар театри” ташкил қилинса, вилоят маънавий олами яна олдинги ўринга силжиб оларди. Қачонгача болажонлар йилда атиги бир марта вилоят мусиқали драма театрига Қорбобо ва Қорқизни кўришганини эслаб, орзиқиб юришади?! Имконият, шароит етарли эҳтиёж ва талаб ундан-да кучли бўлиб турганда, мутасаддиларда қаршилик бўлмаса керак, фикримизча?!


4.Наманганда ДХМ томонидан янги намунадаги кадастр паспорти бериш бошланди
Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизим орқали мулкдорлар вокалатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтларида “QR scanner” мобиль иловаси орқали олишлари мумкин.

5.Имом: Карантинда қанча эҳтиёткор бўлсак, шунча ўзимизга фойда

Ўтган 2 ой ичида Наманган вилоятида 250дан ортиқ фуқаро коронавирус инфекциясига чалинди. Ҳозирги вақтгача тожли вирусга қарши кўрилган изчил чоралар, айниқса, заҳматкаш шифокорларнинг тинимсиз меҳнатлари натижасида касалликка йўлиққанларнинг 92 фоизини даволашга эришилди. Лекин, бундан бир зум ҳам хотиржамликка берилмаслик керак.


6.Наманганда мудҳиш жиноят: эркак ўз оила аъзоларини болтада чопиб, сўнг ўзини ёқиб юборди

Республика Бош прокуратурасининг хабар беришича, шу йилнинг 13 июнь куни Наманган шаҳри “Янги Замин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир оилада юз берган жанжал мудҳиш жиноят билан - уч кишининг, хусусан норасида чақолоқнинг аянчли ўлими билан якун топди.


7.Президент топшириғи: Поп ва Чустда 1 500 хонадонга 20 мингта қўй ва эчки тарқатилади

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини ишлаб чиқариш корхонасини бориб кўрди. Вилоятда қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари, хусусан, балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, эчкичиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишди.


8.Президент: Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифининг иккинчи кунида вилоят фаоллари билан йиғилишда иштирок этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратди.


9.КИРИЛМИЗМИ, LOTINMIZMI, НИМА ДЕЙЛИК ОТИМИЗНИ?

Дунёнинг қайси давлатида шунақа тажриба бор? Бир аср мобайнида тўрт марта алифбосини алмаштириб, бешинчи мартасида ўзгартиришлар киритиб, яна ҳалигача аросатда юрган қайси давлатни биламиз? Биз нима қилаяпмиз ўзи?! Нега ўттиз йилдан бери бир тўхтамга кела олмаяпмиз?


10.Наманган шаҳрида фожиа: икки яшар гўдак "Зил" тагида қолиб кетди

Ҳурматли ота-оналар! Вояга етмаган фарзандларингизга асло бепарво бўлманг! Ахир, бу мурғак ёшдаги болалар автомашинанинг хавфини тушунмайди. Улар сизнинг лоқайдлигингиз қурбони бўлишига йўл қўйманг!


11.ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БОШ МЕЪМОРИГА

Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар форумидаги жўшқин маърузаси, Олий Мажлисга қилган оташин Мурожаатномаси ҳамда 2021 йилга хосиятли ном беришидан руҳланиб...


12.Тўйхат: Президентнинг Намангандаги дўсти

Ҳилола Юсупованинг 2017 йилдан кейинги фаолияти ҳақида рўй-рост бир гапни дангал айтиш мумкин: Сиз бу йиллар мобайнида Президентимизга чинакам елкадош, том маънода дўст бўлиб ишладингиз. Чунки, давлатимиз раҳбарининг шундай сўзлари бор: “Ким менга дўст бўлмоқчи бўлса, мактабгача таълимга эътибор қаратсин!”


13.Каъбага муҳаббат мўъжизаси

Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…


14.Жирканч талончилик қимматга тушади

Бировнинг мулкига кўз олайтириш, уни босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш ҳеч қачон ўзини оқламаган жиркан иллатлардан биридир. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ана шундай жиноят фош этилди.


--> -->