Мақола топилди: 7 та

1.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


2.НамДУ ректори янги лавозимга сайланди

Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди.


3.Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик.


4.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


5.Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади

Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.


6.Президентимиз Хайрулло Бозоровга юқори баҳо берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда ўтказилган камбағалликни қисқартириш бўйича видео-селектор йиғилишида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фаолиятига юқори баҳо берди.


7.Тўйхат: Президентнинг Намангандаги дўсти

Ҳилола Юсупованинг 2017 йилдан кейинги фаолияти ҳақида рўй-рост бир гапни дангал айтиш мумкин: Сиз бу йиллар мобайнида Президентимизга чинакам елкадош, том маънода дўст бўлиб ишладингиз. Чунки, давлатимиз раҳбарининг шундай сўзлари бор: “Ким менга дўст бўлмоқчи бўлса, мактабгача таълимга эътибор қаратсин!”


--> -->