Жамият
-
Нафақат олий таълим, балки бутун мамлакат ривожига катта тўсиқ бўладиган таъмагирлик, таниш-билишчилик, коррупция иллатлари биз учун мутлақо ёт бўлиши керак. Ҳар бир давлат хизматчиси, айниқса илм-маърифат зиёсини улашаётган муаллимлар виждонига қулоқ тутиши, топаётган ризқини, олаётган ойлигини фақат ва фақат ҳалол меҳнати билан топсагина, бу нафақат ўзига, балки жамиятга ҳам манфаат келтиришини юракдан ҳис этиши шарт.
-
Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.
-
“Ўйлайманки, бу кишини ҳам кўпчилик, шу залда ўтирганларнинг барчаси яхши билади. Аввало, унинг етарли билим ва тажрибасини, малака ва маҳоратини, обрў-эътиборини юксак баҳолайди, десам, хато бўлмайди”.
-
“Миллий тикланиш” партияси томонидан хорижда тирикчилик ташвишида яшаётган ҳамюртларимиз билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлаш, хорижда ўқиётган Ўзбекистон ёшлари билан узвий ва яқин алоқани таъминлаш бўйича тизимли ва доимий чоралар амалга оширилади.
-
Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши керак.
-
Акрам Равшанович Акрамов 1980 йил 20 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Фарғона давлат университети ва 2008 йили Наманган давлат университетини (магистратура бўйича) тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
-
Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: “Ислоҳот” сўзини тўғри ёзишни билмайдиган, уни “ислоҳит” дея нотўғри ёзадиган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан қандай қилиб “изчил ислоҳотлар”ни, мамлакатимизнинг “ёрқин келажаги”ни кутиш мумкин!?!...
-
Ўзбекистонда вакиллик органларига бўлажак бу йилги сайловларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 давлатдан 250 нафарга яқин қисқа муддатли, 30 нафар узоқ муддатли, шунингдек, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан 300 га яқин, жами 600 нафардан зиёд кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.
-
“Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди” деганларидек, ҳаётий ва сиёсий тажрибага эга бўлган Абдурашид Яҳёевич Убайдуллаев яна раҳбарлик лавозимига қайтарилди. У киши 1950 йил 1 январда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 1972 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси.
-
Аммо “Адолат” партияси вакилининг бемаврид қичқирган хўроздек сайловчиларни овоз беришга даъват қилгани “Адолат”чи йигитнинг Сайлов кодексидан бехабар эканлигини кўрсатади. Боз устига ҳали депутатликка номзодлар эълон қилингани йўқ. “Адолат” СДП аъзоси Дилбар Асқарованинг одамларни чалғитиб, қонунга хилоф равишда йўқ номзодларига даъват этиши эса бемаҳалда қичқирган хўроз қилиғидан бошқа нарса эмас.