Янгиқўрғондан етишиб чиққан кадр Халилилло Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Маълум бўлишича, у Судьялар олий кенгашида суҳбатдан ўтган.

Халилло Тўрахўжаев шу вақтга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори, унгача эса Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимларида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев 1972 йилда Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғида таваллуд топган. Ҳозиргача Республика Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У ушбу лавозимга 2020 йилнинг 30 июнь куни тайинланганди.

Бундан аввал эса Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси, Республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директории ҳамда Президент девонининг (ҳозирда Администрация деб юритилади) фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

© namangan24.uz

--> -->