“Жаҳл чиққанда ақл кетади”, деган нақл халқимизда бежиз айтилмаган. Одамзот ғазаб отига минганда ақлига қараб иш тутмоғи керак. Афсуски, Наманган вилоятининг тоғолди ҳудудидаги бир хонадонда бунинг акси бўлди.

Бу ҳақида "Namangan24.uz" сайтига вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда таваллуд топган фуқаро 2020 йил 26 июнь куни соат 20:00 лар чамасида ўз хонадонида бирга яшовчи, 1984 йилда туғилган акаси билан ўзаро жанжаллашиб қолиши сабабли қўлидаги ошхона пичоғи билан чап қўл билак соҳасини бўғим қисмига тан жароҳати етказади. Бунинг оқибатида эса ака оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->