Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги “Бешбулоқ” ўйингоҳида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси ташаббуси билан “Адолат - ҳар бир инсон учун!” шиори остидаги митинг ўтказилди.

Ўзбекистондаги сайлов кампанияси муносабати билан биринчи маротаба ташкилланган ушбу митинг ҳақида “Адолат” СДП матбуот хизмати хабар бермоқда.

Партия марказий аппарати ходимлари, экспертлар, суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари, туманнинг мингга яқин аҳолиси иштирокидаги митингда суд-ҳуқуқ соҳасида йиллар давомида эътибор қаратилмасдан йиғилиб қолган муаммоларни, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида партия олдида турган устувор вазифалар ҳақида тўлақонли маълумотлар етказилди.

Буундан ташқари партия фаоллари томонидан аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда барча даражада кўрсатиладиган тиббий хизматлари барча учун бепул амалга оширишни бугунги кун тақозо этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 © namangan24.uz

Изоҳ: Ушбу мақолада "митинг" жумласи ижобий характер маъносида қўлланилган бўлиб, "Аодалат" СДП томонидан ташкил этилган митингни халқнинг норозилигидан келиб чиқиб эмас, аксинча партиянинг сайловолди пиар-кампанияларидан ҳисобланиши, партиянинг нуфузини оширишга қаратилган тарғибот тадбири сифатида тушуниш мақсадга мувофиқдир.

--> -->