Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш долзарб масаладир.

Айни пайтда Наманган шаҳридаги 49 минг 919 истеъмолчи “шаҳаргаз таъминоти” бўлими томонидан суюлтирилган газ билан ўз вақтида таъминланмоқда. Истеъмолчиларга тўққизта ҳудуд бўйича тўққиз нафар чилангар бириктирилган. Улар бугунги пандемия шароитида икки метр масофани сақлаб, гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда иш ташкил қилмоқда. Бир марталик махсус ниқоблар, қўлқоплар тозалиги эътиборда. Шунингдек, газ баллонлари юкланган юк машиналари ҳам вақти-вақти билан дизенфекция қилинмоқда.

“Меҳнат қилган элда азиз”, деганларидек, “шаҳаргаз таминоти” бўлими ишчи ходимлари ўтган давр мобайнида ҳалол ва баракали меҳнатлари учун туфайли раҳмат эшитиб келишяпти. Бунинг амалий ифодасини маҳалла маъмурий идораларининг чуқур миннатдорлик битилган ташаккурномаларида кўришимиз мумкин. Наманган шаҳар “Обод” МФЙ ана шулар қаторида. Маҳалла оқсоқоли Матлуба Каримова жумладан шундай дейди:

- Дунёда каронавирус деган кўз илғамас ёв изғиб юрганда, элимиз бошига иш тушганда, карантин шароитида меҳнат қилаётган газчиларга ҳар қанча раҳмат айтсак кам. Мамлакатимизда кечаётган жараён – Наманган шаҳрида ҳам одамлар соғлигини ўйлаб – ошхоналар, турли овқатланиш шаҳобчаларининг фаолияти тўхтатилиши аҳолининг ўз уйида уч маҳал чой, сув қайнатиши, иссиқ овқат таёрлаши туфайли газга бўлган эҳтиёж кучайди. Мард инсон эл бошига иш тушганда билинади, деганларидек, астойдил ишлаётган “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ филиал ишчиларидан миннатдормиз.

Наманган шаҳаргаз таъминоти бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган давридан бугунги кунга қадар истеъмолчиларга белгиланган 2740 тонна ўрнига 2877 тонна ёки белгиланган режадан 137 тонна ортиқ, жумладан, май ойининг ўтган 15 кунида белгиланган 290 тонна ўрнига 292 тонна суюлтирилган углеводород газ етказиб берилди.

“Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ ахборот хизмати.

© namangan24.uz

--> -->