Аср вабоси бўлган гиёҳвандликка қарши кураш, инсонлар ёстиғини қуритадиган “қора ажал”ни таг томири билан йўқ қилиш ҳуқуқни муҳофаза этиш идоралари, хусусан Ички ишлар органлари зиммасида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Яқинда Наманган вилоятида республикамиз миқёсида ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида Чуст туманида қинғир қилмиш фош этилди.

Бу ҳақида Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, тумандаги Шўрбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Х. М ўз яшаш хонадонида 32 туп кўкнори тақиқланган ўсимлиги экиб парваришлаб келаётганлиги туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->