Президентимиз Наманган вилояти ҳокимига юқори баҳо берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 3 июнь куни камбағалликни қисқартириш масаласи бўйича ўтказилган видео-селектор йиғилишида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фаолиятини алоҳида эътироф этиб, шундай деди:

«Декабрда сенинг тажрибангни эшитамиз. Олий Мажлисда ҳисобот берасан. 

Вилоятда яхши ишлаётган Ички ишлар органлари бошлиқлари ва прокурорларнинг юлдузчасини кўпайтираман, йил якуни бўйича жуда катта моддий мукофот бераман, уларнинг ҳам оиласи бор, ишлагани учун рағбат бўлади. 

Ишламаганлар кетади, ёш-ёш йигитларни олиб келаман. Менга тажриба эмас, садоқат ва фидойилик керак».

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султоновнинг иш фаолиятига ҳам юқори баҳо берган.

Namangan24.uz

--> -->