Кеча - 2019 йил 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга биноан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимизга давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари берилди.

Қувонарлиси шундаки, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлар орасида Наманган вилояти ижтимоий ҳаётининг фаол намояндалари ҳам эътироф этилди.

Жумладан, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, мустақиллик, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун:

 

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаби директори – Нортожи Чонаевна Юсупова

 

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори – Иброҳимжон Юнусович Юсупов

“Шуҳрат” медали билан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наманган вилояти бўлими раҳбари – Жамолхон Турғунпўлатович Боқиев (Жамолиддин Муслим)

 

Поп туманидаги “Мурувват” ногиронлар интернат уйи ҳамшираси – Муқаддас Холдоровна Тожибоева

 

тақдирландилар.

“Namangan24.uz” сайти жамоаси Президент Фармони билан давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган наманганлик заҳматкаш ва фидойи юртдошларимизни чин қалбдан муборакбод этади.

© namangan24.uz

--> -->