Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 29 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига имзо чекди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар.

Эътироф этиш жоизки,  Наманган вилоятининг бир қатор фаол ва ташаббускор, жонкуяр ва ватанпарвар намояндалари ҳам давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлар орасида муносиб кўрилди.

Хусусан, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, одамлар розилигини таъминлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришдаги фидокорона меҳнатлари учун

 

“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан

Халқ таълимида узоқ йиллар ишлаган меҳнат фахрийси – Дилшодхон Дадажанова (Поп тумани)

 

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Меҳнат фахрийси – Иброҳимжон ота Хўжаев (Наманган тумани)

 

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

“UZTEX” тўқимачилик корхоналари гуруҳи директорлар кенгаши раиси – Фарход Фахриддинович Мамаджонов

Наманган туманидаги “Golden egg of Namangan” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси – Абдулатиф Ҳамидович Шамсиддинов

 

“Дўстлик” ордени билан

Наманган шаҳридаги “АNA MED” диагностика маркази директори – Носирбек Абдурашидович Абдуллахонов

“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори – Абдулбоқи Рашидович Иззатуллаев

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Янгиқўрғон тумани бўлинмаси раҳбари – Исмоил Турсунович Мамаджонов

Норин туманидаги маиший техника таъмирлаш устаси – Азимжон Набиевич Сатторов


“Келажак бунёдкори” медали билан

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази Наманган вилояти координатори – Нилуфар Маъмуржоновна Аҳмедова

 

Содиқ хизматлари учун медали билан

Наманган шаҳар ҳокими – Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов

Чуст тумани ҳокими – Баходир Жўраевич Охунов


“Шуҳрат” медали билан

(100 ёшдан ошганлар)

Тўрақўрғон туманида яшовчи – Зебижон момо Нурматова

 

“Шуҳрат” медали билан

Наманган шаҳридаги “ART SOFT TEX” масъулияти чекланган жамияти раҳбари – Олим Орифович Бобохонов

Наманган шаҳридаги “Мехмаш” масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси – Рустам Абдуллаевич Маҳмудов

Поп туманидаги “Аёллар маслаҳат маркази” раҳбари – Мўътабар Худойназаровна Соҳибова

тақдирландилар.

“Namangan24.uz” сайти жамоаси номидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган наманганлик заҳматкаш ва фидойи юртдошларимизни чин қалбдан самимий муборакбод этамиз!

--> -->