Шу йилнинг 21 январь куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида маъруза қилган Президентимиз Шавкат Мирзиёев мулозимлар эътиборини халқимизни ташвишга солиб келаётган муаммоларга эътибор қаратиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

“Мана, газ-нефть бўйича нечта раҳбар ўзгариб кетаётганини ўзингизлар кўряпсизлар. Нефть-газ бўйича биронта билимли, салоҳиятли одам йўқ, десак тўғри бўлади. Йўқ, кадрлар масаласи бўйича ҳеч ким шуғулланмаган.

Шунинг учун ер ости бойликларимиз, халқимиз биздан кутган натижаларни... шунча бойлигимиз бўлиб, одамларимизга салгина совуқ бўлса электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари ҳозирги оддий ҳолатга айланиб бўлган, лекин бу мени жуда катта ташвишга соляпти ва агар шу масалаларни жой-жойига қўймас эканмиз, эртага иқтисодий барқарорликка эришиш жуда қийин бўлади. Негаки, ёқилғи-энергетика соҳасисиз саноатни ривожлантириш мумкин эмас.

Мана, камида 4,5 млрд кВт/с электр энергияни импорт қиляпмиз. Бу йил жуда катта марра олдик - Ўзбекистон шароитида биринчи марта 73 млрд кВт/с электр энергияни таъминлаш бўйича. Бу жуда катта марра, бундай маррани бирон марта амалга ошира олмаганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

© namangan24.uz

--> -->