Шавкатжон Жўраевич Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 мартдаги фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Шавкатжон Жўраевич Раҳимов 1968 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкeнт давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги юрист.

У прокуратура органларидаги фаолиятини 1996 йилда Норин тумани прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида Норин тумани прокуратурасининг терговчиси, вилоят прокуратурасининг умумий назорат бўлими прокурори, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунларни ижро этиш устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси, вилоят прокурорининг ички хавфсизликни таъминлаш бўйича ёрдамчиси, Тўрақўрғон тумани прокурори, вилоят прокуратурасининг прокуратура органларида терговни терговни назорат қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари, ИИВ органлари қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, Ўзбeкистон Рeспубликаси Бош прокуратураси қишлоқ хўжалигидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шавкатжон Раҳимов 2019 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ ҳўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

“Namangan24.uz” сайти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланган Шавкатжон Жўраевич Раҳимовга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->