Ўзбекистон Президентининг фармони билан Халилилло Тўрахўжаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди.

Бу ҳақида Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев 1972 йилда Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғида таваллуд топган.

Халилилло Тўрахўжаев ҳозирга қадар Республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У ушбу лавозимга 2017 йилнинг декабрида тайинланганди. Бунгача эса у Президент девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш олиб борган.

Қайд этиш жоиз, наманганлик кадрларни республика даражасига идораларга бошчилик қилиши билан боғлиқ ўзгаришлар жорий йил аввалида ҳам амалга оширилганди. Аввал Наманган шаҳар ҳокими бўлган Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов 2020 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раислик қилмоқда.

“Namangan24.uz” сайти жамоаси “Ергеодезкадастр” қўмитасига раис этиб тайинланган Халилилло Собиржонович Тўрахўжаевга масъулиятли вазифада олиб борадиган ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->