Тоҳиржон Абдусатторович Каримов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг 2020 йил 17 августдаги буйруғи билан мазкур Агентликнинг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов иштирокида ўтказилган йиғилишда янги таъсис этилган бошқарма бошлиғи жамоага расман таништирилди.

Маълумот ўрнида, Тоҳиржон Абдусатторович Каримов 1985 йил 25 ноябрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент ислом университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда хусусий тадбиркорликдан бошланган. 2011-2016 йилларда вилоят ҳокимлиги умумий бўлимида иш юритувчи вазифасида иш олиб борган.

У 2016 йилдан то ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги девонхона бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий вазифаси этиб белгиланган.

“Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Тоҳиржон Абдусатторович Каримовга масъулиятли вазифада олиб борадиган эзгу ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->