Карантин чекловлари жорий этилгандан буён Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали фуқароларга хизмат кўрсатмоқда.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий порталига Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳузуридаги шаҳар ва туман ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2020 йилнинг ортда қолган 7 ойи давомида 39 минг 400 нафар туғилиш қайд қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 минг 280 нафар болага кўп дегани демакдир.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг ўзида Чортоқ туманида икки ҳолатда уч эгизаклар, Поп туманида эса тўрт эгизаклар дунёга келган эди.

© Namangan24.uz

--> -->