Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раҳбари Алишер Қодировнинг буйруғи билан Аҳрорбек Акбарович Акбаров ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – ижро этувчи аппарат раҳбари этиб тайинланди.

Аҳрорбек Акбаров 1990 йил 31 июль куни Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2018 йили Наманган Давлат университетининг Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ йўналишини тамомлаган.  

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Наманаган шаҳридаги хусусий нотариал идораси ходими бўлиб бошлаган. У Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси ҳисобланади.

Аҳрорбек Акбаров 2018 йил август ойидан буён “Миллий тикланиш” партияси Наманган вилояти кенгашининг ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашига ижро этувчи аппарат раҳбари этиб тайинланган Аҳрорбек Акбарович Акбаровга масъулиятли вазифада олиб борадиган эзгу ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->