Наманган шаҳрида Янги йил байрами муносабати билан Марказий Осиёдаги энг баланд арча ўрнатилди.

Баландлиги 39 метрни ташкил қиладиган мазкур арча янги барпо этилаётган “Афсоналар водийси” хиёбонининг киравериш қисмида ўрнатилди.

Декабрь ойи ўтиб бориши билан барчамизни Янги йил байрами шукуҳи чулғаб олади. Айниқса, бу шодиёнани болажонлар арча атрофида қарши олишни хуш кўрадилар. Маҳобатли арча эса айниқса, кичкинтойларга олам-олам завқ улашиши табиий.

“Афсоналар водийси” хиёбонида ўтказилган тантанали маросимда сўзга чиққан Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов 2019 йил Наманган йили бўлганлиги, вилоятимизда кўпгина соҳаларда салмоқли ютуқларга эришилганлигини эътироф этди.

Оқилхон Дадабоев,

©namangan24.uz

--> -->