Наманган вилоятида яна бир аёл масъул раҳбарлик лавозимида иш бошлайдиган бўлди. Наргиза Лапасовна Муҳаммадиева “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилояти бўлинмаси раҳбари этиб сайланди.

Маълумот ўрнида, Наргиза Лапасовна Муҳаммадиева 1962 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1984 йили Наманган Давлат педагогика институти, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, менежер. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.

Наргиза Муҳаммадиева меҳнат фаолиятини 1984 Тошкент политехника институти Наманган вилоят филиалида ўқитувчиликдан бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида Тошкент машинасозлик институтити Наманган филиали, Наманган саноат-технология институтида ҳам сабоқ берган. Шунингдек, у Ўзбекистон фанлар академияси адабиёт институти, “Камолот” жамғармаси Наманган вилояти бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилояти кенгаши, O`zLiDeP Наманган вилоят кенгаши, Наманган вилояти “Китоб савдоси” масъулияти чекланган жамияти, O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим” марказида масъул вазифаларда, раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган. У 2016  йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Наргиза Муҳаммадиева Янгиқўрғон туманидаги “60-Заркент” сайлов округидан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати ҳисобланади. Президент фармонига биноан, 2001 йилда “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони, 2011 йилда эса “Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланган.

Шу йилнинг 10 март куни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилояти бўлинмаси раҳбари Бекзод Ҳамдамовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнига Наргиза Муҳаммадиева тайинланганлиги қайд этилиб, кенг жамоатчиликка таништирилди.

“Namangan24.uz” сайти жамоаси "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилояти бўлинмаси раҳбари этиб тайинланган Наргиза Лапасовна Муҳаммадиевага янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->