Наманган туманида яшовчи 19 ёшли қиз шу йилнинг 11 сентябрь куни соат 04:30 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган эди.

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, бедарак йўқолган қиз орадан уч кун ўтиб топилди. 19 ёшли қиз Наманган шаҳрининг Гўзал даҳасида юрганлиги аниқланиб, 14 сентябрь куни оила-аъзоларига топширилди.

Келгусида бу каби нохуш ҳолат қайта содир бўлмаслиги учун қизнинг ота-онаси ва ўзи билан профилактик суҳбат олиб борилди, дейилади Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

© namangan24.uz

--> -->