Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан ҳам фуқароларга хизмат кўрсатиш санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда барча хизматлар бир дарча тамойили асосида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тўй ва бошқа маросимларни камчиқим, карантин талаблари асосида ўтказиш бўйича тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида пандемия даврида никоҳдан ўтган 250 нафар фуқаронинг 200 нафари камчиқим тўй қилишга розилигини билдирди, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати.

Қўшимча сифатида такидлаш жоиз, Наманган вилоятининг туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2020 йилдан хозирга қадар 41 мингдан зиёд хизмат кўрсатилди. Карантин даври бўлишига қарамай 15 минг 778 кишига туғилиш, 1 минг 244 нафар фуқарога никоҳ гувоҳномалари топширилди.

© namangan24.uz

--> -->