Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.

Бугун ушбу тайинлов масалаласида Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов иштирок этдилар.

2019 йилнинг июль ойидан ҳозирга қадар Наманган вилоятига прокурор бўлган, давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони асосида Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган Акмалхўжа Мавлоновнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, иззат-икром билан кузатилди.

Йиғилишда Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилоятининг прокурори сифатида таништирилди. Маълумот ўрнида, у 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари,  2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. У 2018 йил февралидан шу пайтга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эътиборлиси шундаки, Жаҳонгир Ҳотамов бундан икки йил аввал ушбу лавозимда Акмалхўжа Мавлоновнинг ўрнига тайинланганди.

© namangan24.uz
 

--> -->