Тўрақўрғон шаҳридаги Маданият марказида халқ депутатлари Наманган вилояти, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатига аъзоларни сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Депутатлар Сенат аъзолигига номзодлар учун ёпиқ яширин овоз берди. Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда ҳозир бўлган депутатларнинг 50 фоиздан кўп овозини олган қуйидаги 6 нафар номзод вилоятдан Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди:

Хайрулло Бозоров — Наманган вилояти ҳокими;

Икромхон Нажмиддинов — “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси;

Маҳмуджон Парпиев — вилоят ҳокимлигининг Наманган ҳақиқати” газетаси Бош муҳаррири;

Носирбек Абдуллахонов — Наманган шаҳридаги “Anamed” тиббий диагностика маркази раҳбари;

Анна Добрых — Наманган шаҳридаги “Ифтихор кийим саноат” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

Бахтиёр Умаров — Наманган шаҳридаги “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти директори.

© namangan24.uz

 

--> -->