Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантирпиш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳромжон Сатимбоевич Нурматов 2020 йил 7 октябрь куни Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

Баҳромжон Нурматов 1964 йил 1 январь куни Наманган туманида туғилганди. 1986 йили Тошкент политехника институти, 2000 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Тўрақўрғон туманидаги 148-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колоннада усталикдан бошлаганди. Меҳнат фаолияти давомида 1998–2009йилларда Тўрақўрғон туманидаги 7-механизациялашган кўчма корхона бошлиғи, Тўрақўрғон туманидаги 4-қишлоқ қурилиш комбинати директори, Наманган “Жамоа саноат қурилиш” ассоциацияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, раиси, вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи-инжиниринг компанияси директори лавозимларида ишлаган. 2009–2016 йилларда Учқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

2016–2017 йилларда вилоят ҳокимлигининг Ягона буюртмачи-инжиниринг компанияси директори вазифасини эгаллаган. 2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

“Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Иннна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳ ўз раҳматига олсин.

© namangan24.uz

--> -->