Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқ билан яқин муносабатда бўлиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши фуқороларнинг муаммо ва ташвишларининг ечимини топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотини кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш мақсадида вилоят ва туман (шаҳар) секторлари раҳбарларининг ҳудудларда шахсий сайёр қабуллар ўтказиш графиги ишлаб чиқилган.

Графикда ҳар бир сектор раҳбари томонидан ҳафтада камида 1 маротаба сайёр қабул ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Топшириққа асосан:

- ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст, чекка ва олис ҳудудлардаги муаммолар ечимини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;

- аниқланган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этилишига эришиш;

- муддат ва маблағ талаб этадиган йирик масалаларни республика даражасида ҳал этилиши юзасидан кўрилган чоралар ҳақида жамоатчилик ва аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш ва бу ҳақида Халқ қабулхонасига кунлик ахборот киритиб бориш белгиланган.

2020 йилнинг 15 январь кунига қадар Наманган шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш графиги тасдиқланди.

Наманган шаҳрида яшовчи аҳоли диққатига!

Қуйидаги тасдиқланган графикга асосан, ўзингизни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида жойларда (сайёр қабул ўтказиладиган жойи ва санаси жадвалда кўрсатилган) секторлар раҳбарлари томонидан ўтказиладиган сайёр қабулларда иштирок этишингиз мумкин.

I. Наманган шаҳар ҳокими – Шавкат Абдураззоқов

08 январь соат 15:00

Шишаки МФЙ

78-сонли ўрта мактаб мажлислар зали

15 январь соат 15:00

Орзу МФЙ

Орзу МФЙ маъмурий биноси

II. Шаҳар прокурори – Мирзоҳид Тўйчиев

30 декабрь соат 15:00

Нурафшон МФЙ

13-сонли ўрта мактаб фаоллар зали

10 январь соат 15:00

Истиқбол МФЙ

63-сонли ўрта мактаб фаоллар зали

15 январь соат 15:00

Сихатгоҳ МФЙ

35-сонли ўрта мактаб фаоллар зали

III. Шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи – Авазбек Хўжахонов

30 декабрь соат 14:00

Сардоба МФЙ

Наманган шаҳар Санъат коллежи

09 январь соат 14:00

Хақиқат МФЙ

28-сонли ўрта мактаб биноси

15 январь соат 14:00

Даштбоғ МФЙ

Наманган шаҳар 2-сонли ДИМИ

IV. Шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – Рустамжон Нуриддинов

30 декабрь соат 10:00

Яккатут МФЙ

75-сонли ўрта мактаби фаоллар зали

10 январь соат 10:00

Маданий Маориф МФЙ

 16-сонли ўрта мактаб фаоллар зали

15 январь соат 10:00

Янги йўл МФЙ

Янгийўл МФЙ маъмурий биносида

Шу ўринда, фуқароларимизга сайёр қабул – аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг самарали йўли эканлигини эслатиб ўтишни жоиз, деб биламиз.

Ҳожиакбар Дадабоев,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси мутахассиси.

© namangan24.uz

--> -->