Наманган шаҳар ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди
Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 15 мартдаги буйруғи Ёрқиной Сайфиддиновна Насриддинова Наманган шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси этиб тайинланди. У мазкур вазифада ишлаб келган Зулхумор Тўрахўжаеванинг ўрнида иш бошлади.
Ёрқиной Насриддинова 1977 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган Давлат университетининг факультетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси.
Меҳнат фаолиятини 1996 йилда вилоят халқ таълими бошқармасининг услубчиси сифатида бошлаган. Наманган шаҳридаги 53-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимида ҳам иш олиб борган. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг депутати ҳисобланади.
Ёрқиной Насриддинова мазкур янги тайинловга қадар Давлатобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари - хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
“Namangan24.uz” сайти Наманган шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган Ёрқиной Сайфиддиновна Насриддиновага янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.
© namangan24.uz