Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2019 йил 25 октябрдаги қарори билан Акрам Равшанович Акрамов фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Учқўрғон тумани туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Акрам Равшанович Акрамов 1980 йил 20 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Фарғона давлат университети ва 2008 йили Наманган давлат университетини (магистратура бўйича) тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Акрам Равшанович меҳнат фаолиятини 1997 йилда Наманган шаҳар ҳокимлигида савдо ва маиший хизмат бўлими мутахассиси сифатида бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида Наманган юридик коллежи, собиқ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилояти кенгаши, Наманган шаҳар ҳокимлиги, Наманган вилояти адлия бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона дарча” маркази, Наманган тумани давлат хизматлари марказида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Акрам Акрамов 2018 йил 16 апрелидан ҳозирги кунга қадар Давлат хизматлари агентлигига қарашли Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

“Namangan24.uz” сайти Наманган фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Учқўрғон тумани туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланган Акрам Равшанович Акрамовга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->