Норин тумани Кемабоши маҳалласида яшовчи Исломбек Окаевдан фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 17.04.2014 йилдаги қарорига кўра, ундирувчи Дилдора Мадумарова фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромидининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Норин тумани бўлими иш юритувига олинган. Алимент маблағини ўз вақтида тўламай келган қарздор юзасидан давлат ижрочиси томонидан тегишли ташкилотларга яшаш манзили ва ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар юзасидан сўровномалар юборилади. Олинган жавоб хатларига биноан қарздорнинг яшаш манзили аниқланади. Бироқ, кўздан кечириш далолатномаларига кўра, ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжудлиги аниқланмайди. Қарздорни яшаш манзилидан топиш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

МИБ туман бўлими қидирув бўлими ходимлари ва давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тадбир мобайнида қарздор ота топилди. Натижада ундан шу кунга қадар фарзандлари моддий таъминотидан бўлган салкам 20 миллион сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди.

Бобур Сайдуллаев,

МИБ Норин тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.

© namangan24.uz

--> -->