Ҳароратли кунлар ҳам ўтади. Ҳаво совий бошлагани сайин аҳолининг энергия ресурсларига, хусусан табиий газга бўлган эхтиёжи ортиб боради. Шунинг учун халқимизда қиш ғамини ёз е” деган мақол бор. Бу айниқса коммунал хизматдагилар учн айтилгандек гўё. 

Буни чуқур англаган “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖнинг Наманган шаҳаргаз филиали жамоаси фаолияти бугундаёқ қизғин. Шаҳар бўйича жами 1202.20 км. газ тармоғи мавжуд. Шундан 77.99 км. юқори босимли, 485,5 км. ўрта босимли ва 638.76 км. паст босимлидир. Тармоқнинг 233,3 км. қисми ер остида, қолган – 968.9 км. устида жойлашган, дея хабар беради жамият ахборот хизмати.

Газ қувурларининг 0,35 километрини таъмирлашни режалаштирганмиз, - дейди филиал ишчиси, чилангар Аъзимжон Абдуллаев, - шунингдек, 1.0 километр қувурларни реконструкция қилиш белгиланган. Ў-ҳў, режалар катта.

Дарҳақиқат, икки дона тақсимлаш қурилмаларини таъмирлаш, яна иккитасини реконструкция қилиш 80,5 метр газ қувурларини босим остида ва ҳаво ёрдамида синовдан ўтказиш...

Хуллас режалар бир талай. Ҳозирданоқ иш бошланганининг исботини газ тақсимлаш қурилмаларининг 126 тасини тафтишдан ўтказилганидан билса бўлади. Шаҳарнинг Марғилон кўчаси ободонлаштирилиш жараёнида мазкур ҳудуддаги газ тармоқлари тартибга келтирилди.

Филиал бошлиғи – Сардор Рахимов:

– Одамлар мавсумни беталофат ўтказсалар, табиий неъмат бўлган газдан самарали ва тўғри фойдалансалар нур устига аъло нур бўлади. Шаҳарда табиий газдан фойдаланувчи 70 минг 265 та хонадон бўлиб, совуқ кунларда ҳам уларга бир меъёрда газ етказиб берилишига ҳаракат қиляпмиз. Бундан ташқари 57 та саноат корхонаси, 59 та иссиқхона, маиший хизмат, якка тартибдаги тадбиркорлар, бюджет муассасаларида ҳам зангори оловсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди.

© namangan24.uz

--> -->