Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди.

Куни кеча Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги секторлар раҳбарлари ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари афв доирасида қайтиб келган 6 нафар собиқ маҳкум билан учрашди. Улар Наманган шаҳри, Наманган, Косонсой ва Учқўрғон туманларидан.
Давронбек Сатторов 1990 йилда Наманган вилоятида туғилган, У 2011-2014 йиллар давомида Россия Федерациясининг Саратов вилоятида мавсумий ишлаш давомида бир гуруҳ шахсларга мусулмонларни бирлаштириш учун “жиҳод” қилиш зарурлиги, бунинг учун Афғонистон ва Покистон давлатларидаги жангарилар тайёрлаш лагерларига “ҳижрат”га чиқиш лозимлиги тўғрисида даъват ишларини олиб борган.

Абубакир Сидиқов 1978 йилда Наманган вилоятида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. У 1996 йилда Қозоғистоннинг Абай шаҳридаги “Ал-Барака” фирмаси ниқоби остида “ТИҲ” ХТТнинг жангарилар тайёрлаш махсус билимгоҳига ўқишга кириб, у ерда 1998 йилга қадар таҳсил олиб, Ўзбекистон Республикаси давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда “жиҳод” қилиш йўли билан куч ишлатиб ағдариб ташлаш ва ўрнига шариат қонунлари асосида бошқариладиган “ислом” давлатини Ўзбекистон ва бутун дунёда тузишни режалаштириб келган.

Юқорида содир этган хатти-ҳаракатлари учун А.Сидиков ЖКнинг тегилшли моддалари билан айбланиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. У жазо муддатини ўташи давомида, тузалиш йўлига ўтганлиги, содир этган жиноятидан пушаймонлиги ва муассаса маъмурияти томонидан ижобий тавсифланганлиги сабабли, афв этилди.

 

Учрашув давомида собиқ маҳкумларнинг ҳар бири билан алоҳида мулоқот қилинди. Улардан ҳол-аҳвол сўралиб, келгусидаги режалари билан қизиқилди. Ижтимоий ҳаётга мослашиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари имкониятлари ўрганилди.

- Президентимиз фармони билан афв этилган 113 нафар ҳамюртимиз сафида эканлигингизни ўзи жуда катта имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш зарур. Бунинг учун ҳар қандай кўмак ва ёрдамга тайёрмиз. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берилган. Сизлардан эса олдинги хатоларни такрорламаслик, Ватанга фидойилик билан хизмат қилиш, фарзандларингизни юртнинг содиқ ўғлонлари этиб тарбиялаш йўлида собитқадамлик талаб этилади, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

Жазодан озод этилганлар эътиқодига собит бўлолмай, тақиқланган диний оқимларга аъзо бўлганлигидан, қилган ишларидан пушаймонликларини таъкидлаб билдирилган ишонч учун халқимизга, ҳукуматимизга миннатдорлик билдирди. Бундан буён ҳалол ишлаб, оиласи ва юртимизга наф келтиришини ваъда берди.
Афв этилган ҳамюртларимиз давлат раҳбарига ўзлари ва оилалари номидан чуқур миннатдорлик билдириб, келгусида юрт ривожи учун муносиб ҳисса қўшишларига ишонтиришди. Учрашув якунида уларнинг ҳар бирига маиший техника қурилмалари топширилди.

© namangan24.uz

--> -->