Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи асосида эндиликда секторлар раҳбарларининг аҳоли муаммолари билан ишлаш тзими мутлақо янгича стратегия асосида ташкил этилмоқда.

Давлат идораларининг бевосита биринчи раҳбарлари маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганишга киришдилар. Бошқача айтганда, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!”, деган эзгу ғоя амалда ўз ифодасини топаётир.

Наманган вилояти ва шаҳар сектор раҳбарлари, тегишли давлат ташкилотлари мутасаддилари вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бошчилигида Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, одамларни қийнаётган масалаларга ечим излашди.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, халқ билан очиқ ва ошкора, энг асосийси самимий руҳда кечган мулоқотлар давомида уч нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 150 та хонадон соҳибларига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

Кўчаларга 90 та электр симёғоч ўрнатиладиган бўлди. Шунингдек, паспорт масаласига оид 12 та мурожаат шу жойнинг ўзида  ҳал этилди. Демак, ҳудуд одамларининг ойлаб, керак бўлса йиллаб эриша олмаётган орзулари ушалди: уларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортлари тантанали суратда топширилди.

Демак, давлат идоралари раҳбарлари, ҳокимларимиз кабинетдан чиқиб халқ ичига киришлари, уйма-уй юриб одамлар дардига қулоқ тутишлари натижасида халқимиз розилигини таъминланишига “Бунёдкор” маҳалласидаги кечган учрашувлар мобайнида яққол амин бўлдик.

Энг аҳамиятлиси шундаки, эндиликда аҳолини қийнаётган муаммо ва масалаларни ҳал этишда сектор раҳбарларининг бевосита уйма-уй юрадилар. Мурожаатлар эса кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилади ва бу мунтазам равишда амалга оширилади.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати суратларидан фойдаланилди.

--> -->