Давлат ва жамоат арбоби, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, ёшларнинг меҳрибон Устози, бошқарув илми билимдони Дилшода Дадажоновна Дадажонова ҳаёт бўлганларида бугун қутлуғ 73 ёшни қаршилаган бўларди.

Дилшода Дадажоновани бугун фарзандлари, сон-саноқсиз шогирдлари энг илиқ ва ёрқин хотиралар билан ёдга оладилар, у кишининг ҳаёт мактабида амалга оширган эзгу ишларини эътироф этадилар.

Дилшода опа узоқ йиллар меҳнат фаолияти давомида давлат бошқаруви идоралари ва ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ибратли умр йўлини босиб ўтдилар. Айниқса, вилоятнинг ижтимоий комплексига ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасига раҳбарлик фаолиятини ҳар бир наманганлик, хусусан таълими тизими вакиллари, ота-оналар яхши хотиралар билан эслайдилар.

Меҳрибон ва талабчан Устоз вафотига қадар Наманган вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудуди - Поп туманининг Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимида кексалар ва фаҳрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида самарали иш юритди.

Дилошда Дадажонова давлатимиз раҳбарияти томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.

Атоқли жамоат арбоби, меҳрибон Устоз, самимий ва камтарин инсон Дилшода Дадажанованинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Наманган вилояти ҳокимлиги.

Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бошқармаси.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси.

Наманган вилояти Нуронийлар кенгаши.
© namangan24.uz

--> -->