Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги валюта қимматликларининг ноқонуний тарзда қўшни давлатга олиб чиқилишига чек қўйилди.

Косонсой туманининг чегараолди ҳудуд ҳисобланган Хонқўрғон маҳалласида 1996 йилда туғилган маҳаллий фуқаро А. Э. томонидан 119 минг 960 АҚШ долларини Қирғизистон Республикасига олиб чиқилишининг олди олинди. Тўхтатиб қолинган хорижий валютларнинг миллий валютамизга нисбатан қиймати 3 миллиард 600 миллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Ўзбекистон Республиккси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->