Яқинда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ва депутатлар иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Наманган шаҳридан сайланган депутат, қуйи парламентнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат Ёқубов соҳада юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ҳақида тўхталаркан, ҳокимларни кескин танқид остига олди:

“- Ҳокимлар Халқ депутатлари кенгашининг раиси бўлгани учун Кенгашга таъсир кўрсатиб, қарорни чиқартириб, хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

Биз “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик, унга кўра, келгусида Кенгаш раиси алоҳида, ҳоким алоҳида ижро ҳокимияти бўлади. Кенгашнинг ҳокимнинг устидан назорат функцияси кучаяди. Эртага Кенгаш қарорларни ҳокимнинг таъсирисиз қабул қилиш ваколатига эга бўлади.

Шу механизм орқали оддий фермернинг, фуқаронинг, аҳолининг ҳуқуқларини таъминлашда янги натижага эришган бўламиз”, - деди Шуҳрат Ёқубов.

© namangan24.uz

--> -->