Доно халқимизда “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган пурмаъно нақл бежизга таъкидланмаган. Таассуфики, ота-боболаримиз айтиб кетган бу ўткир ҳақиқатни ҳали-ҳануз англаб етмаган кимсалар орамизда учраб турибди.

 

ДХХ Чегара қўшинлари томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбир натижасида, Янгиқўрғон тумани Заркент чегара олди ҳудудида Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб ўтилган қиймати 11 миллион сўмлик 3 дона “GREE” русумли совутгич (кондиционер) фуқаро А.И. ўзининг яшаш хонадонида сақлаётганлиги аниқланди.

 

Айни пайтда туман прокуратураси томонидан “чегарабузар” шахс А.И.га нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

***

Шунингдек, Наманган вилояти Учкўрғон туманининг ўзбек-қирғиз давлат чегараларининг “Унтом” аҳоли маскани орқали Қирғизистон Республикасида юртимиз ҳудудига номаълум шахслар томонидан режалаштирилган қинғир режа “иш бермади”.

 

Аниқроғи, ноқонуний равишда 35 миллион 500 минг сўмлик маиший техник буюмлар (6 дона “AVANGARD” музлатгичи, 18 дона “MiDEA” чангютгич, 12 дона” VITEK” сок чиқаручи мослама) ДХХ Чегара қўшинлари томонидан қўлга олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

© namangan24.uz

Янгиликлар

--> -->