Доно халқимизда “Шаҳар бедарвоза эмас” деган нақл бежизга айтилмаган. Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, сарҳадларимиз дахлсизлигини сақлаш туну кун ватанимиз посбонларининг доимий эътиборида бўлиб келади.

Шу йилнинг 24 март куни Наманган вилояти Учқўрғон туманининг қўшни Қиргизистон Республикаси билан чегарадош Озод қишлоғидан давлат чегараси орқали қонунга хилоф тарзда олиб ўтилаётган умумий қиймати 18 миллион 750 минг сўмлик "Амино" номли қувват дорилари ҳамда 150 ва 100 ватли электрон лампочкалари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->